...
МЕНЮ
ONLINE TV

Йозеф Блаттер ҳозирги ФИФА президентини “таъсир кучига эга бўлмаган раҳбар” деб атади


17:10, 27.04.2016 Спорт
 2 851

ФИФАда амалга оширилаётган ислоҳотлар Блаттернинг танқидига учради

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг собиқ раҳбари Йозеф Блаттер ташкилотнинг янги ислоҳотларини танқид қилди ва унинг фикрича,  ҳозирги президент Жанни Инфантино ҳақиқий ваколат ва ҳокимиятга эга бўла олмайди.  Бу ҳақда Блаттер Германиянинг “Sport Bild” нашрига берган интервьюсида айтди, дея ТАСС ёзмоқда.
 
Блаттернинг айтишича, президент ваколатларини камайтириш учун қилинаётган ислоҳотлар самарасиз бўлади, ФИФА раҳбарининг роли эса кучсизланиб қолади.
 
“Мен бунга йўл қўймасдим. Агар ташкилот президенти ҳақиқий ҳокимият ва ваколатларга эга бўлмаса,  у ҳолда уни сайлаш учун сайлов ўтказишдан нима наф? Айни дамда Жанни Инфантино таъсир кучига эга бўлмаган раҳбар ҳисобланади,  холос”.
 
ФИФАнинг навбатдан ташқари конгрессида ташкилотда бир қатор ислоҳотлар ўтказишга қарор қилинган эди. Ижроия қўмитаси ўрнига ФИФА кенгаши ва бош котибият фаолият олиб боради.  Ташкилот кенгаши ва бош котибиятнинг вазифалари кескин чекланди: кенгаш стратегик масалалар билан шуғулланади,  бош котибият эса ҳозирги тижорий фаолиятни назорат қилиб боради. Кенгаш бош котибият ва қўмиталар фаолияти устидан назорат қилади.
 
Маълумот ўрнида, Жанни Инфантино 2016 йилнинг февраль ойида ФИФАнинг навбатдан ташқари конгрессида 207 овоздан 115 овоз тўплаб,  ташкилот президентлигига сайланди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:ФИФА Йозеф Блаттер Жанни Инфантино 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!