...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги Зеландияда ҳалокатли зилзила бўлиши кутилмоқда


11:47, 18.05.2017 Олам
 2 561

Алп ёриқлари билан боғлиқ бўлган энг кучли ер силкиниши 1717 йилда тоғ материялари 400 километр узунликдаги ҳудудда силжиганда содир бўлганди.

Халқаро геофизиклар жамоаси яқин ўн йилликда Янги Зеландиядаги Алп ёриғида ҳалокатли зилзила содир бўлишини тахмин қилишди.
 
Мутахассислар Алп ёриқларидаги ҳарорат ва босимнинг кутилгандан юқори эканини аниқлаганларидан кейин шундай хулосага келишган. Ёриқ ичидаги ҳарорат чуқурликнинг ҳар бир километрида Цельсий бўйича 125 даражага ошиб бормоқда.
 
Бундай экстремал кўрсаткичлар ёриқ ҳудудида ер остида материяларнинг ҳаракатга келишини, бу эса ўз навбатида 8,0 магнитудадан юқори бўлган зилзилага сабаб бўлишидан дарак беради.
 
Алп ёриқлари билан боғлиқ бўлган энг кучли ер силкиниши 1717 йилда тоғ материялари 400 километр узунликдаги ҳудудда силжиганда содир бўлганди. Алп ёриқлари эса Янги Зеландиянинг Жанубий оролларидан ўтган. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Янги Зеландия Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!