...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги Зеландия устидан номаълум осмон жисми учиб ўтди


14:20, 08.01.2019 Олам
 6 420

Видеода кометага ўхшаш ўзидан из қолдириб кетувчи нарсанинг катта тезликда учиб кетаётганини кўриш мумкин.

Янги Зеландия аҳолиси номаълум ёрқин жисмнинг парвозига гувоҳ бўлди. Унинг сурат ва видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.
 
Одамлар оловли шарни 5 январь куни мамлакат шимолидаги Коромандель яримороли устида пайқаган.
 
Видеода кометага ўхшаш ўзидан из қолдириб кетувчи нарсанинг катта тезликда учиб кетаётганини кўриш мумкин. Гувоҳлар туширган суратларда ҳам оловли осмон жисмининг атмосферада учиб, аста-секин бўлакларга парчаланиб кетаётганини кўриш мумкин.
 
Баъзи одамлар номаълум жисм метеорит ёки космик станциянинг парчалари бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Янги Зеландия космос 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!