...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги рейтинг: Криштиану Роналду бу сафар 5-ўринда


09:40, 13.06.2017 Шоу-бизнес
 6 227

100 нафар энг кўп маош олган ижодкорларнинг умумий даромади 5 миллиард доллардан ортиқни ташкил этган.

“Forbes” журнали ўтган 1 йил давомида энг кўп даромад олган юлдузлар рўйхатини эълон қилди. Унда келтирилишича, рэп йўналишида ижод қилувчи хонанда Шон Комбс рейтингда 1-ўринда жойлашган. Diddy тахаллуси билан машҳур бўлган хонанда 2016 йил июнь ойидан шу вақтгача солиқларни ҳисобга олмаганда 130 миллион доллар миқдорда пул ишлаб топган.
 
Иккинчи поғонада яна бир хонанда қайд этилди. Бейонсе ўтган вақт мобайнида 105 миллион доллар миқдорда даромад олган.
 
Учликни эса машҳур Гарри Поттер ҳақидаги эртак китоблар муаллифи – ёзувчи Жоан Роулинг якунлади. Унинг даромади 95 миллион долларни ташкил этади.
 
Мос равишда кейинги ўринларни эгаллаган канадалик рэп устаси Дрейк йил давомида 94 миллион доллар, “Реал” футбол клуби ҳамда Португалия терма жамоаси “юлдузи” Криштиану Роналду 93 миллион доллар даромад олган.
 
“Forbes” журналидан жой олган 100 нафар энг кўп маош олган ижодкорларнинг умумий даромади 5 миллиард доллардан ортиқни ташкил этган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Forbes журнали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!