...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алла Пугачёва нафақа пули озлигидан норози


10:52, 24.08.2017 Шоу-бизнес
 5 952

Қизиғи, у Forbes журнали томонидан тузиладиган “Россиянинг энг бой машҳурлари” рейтингида доимо юқори ўринни эгаллаб келади.

Россия эстрадаси примадоннаси Алла Пугачёванинг нафақа пули 17 минг рублни ташкил этади. Бундан ташқари у халқ артисти унвони учун ҳам қўшимча тўлов ҳамда қўшимча имтиёзларни мунтазам олиб боради. Бироқ шундай бўлса-да, Алла Пугачёва нафақа пулидан норози.
 
“Менинг нафақа пулим жуда кам, шундай бўлса ҳам мен ёш оилага бир йил ёрдам кўрсатаман”, деди примадонна набираси Никита Пресняковнинг тўй маросимида.
 
Энг қизиғи, хонанда доимий равишда Forbes журнали томонидан тузилган “Россиянинг энг бой машҳурлари” рейтингида юқори ўринни эгаллаб келади. Унинг даромади йилига 4 миллион доллар бўлиб, бугунги ҳолатга кўра, хонанданинг 100 миллион даромади мавжуд.
 
Қолаверса, хонанда ёрдамга мухтож инсонларга кўмак беради, қарияларга моддий томонлама кўмаклашади. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:Forbes журнали Алла Пугачёва Россия Никита Пресняков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!