...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги баҳсга сабаб бўлаётган сурат: қулупнай қайси рангда?


13:15, 02.03.2017 Бу қизиқ
 4 474

Оптик иллюзия ёрдамида тайёрланган қулупнай сурати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Япониянинг Ритсумейкан Университети профессори Акиёси Китаока томонидан оптик иллюзия ёрдамида тайёрлаган қулупнай сурати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда.
 
Сабаби шундаки, сурат бир қараганда оддий қулупнай тасвирланган, лекин устига бироз фото эффект қўшилгандек туйилади. Аммо, қулупнай кўрингани каби қизил рангда эмас. Бу ҳақиқат, қулупнай аслида кулранг нуқталар ёрдамида чизилган.
 
Агар махсус дастур ёрдамида расмдаги нуқталарни ажратиб кўрсангиз, бу суратда ҳақиқатан қизил бўёқ йўқ эканлигига ишонч ҳосил қиласиз.
 
Бундан аввал ҳам ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бир кўйлакнинг рангини муҳокама этишган эди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Қулупнай Ритсумейкан Университети 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!