...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги бактерия дунёни қутқариши мумкин


16:09, 11.03.2016 Олам
 4 183

Олимлар пластик жисмларни “истеъмол” қила оладиган бактерияни аниқлашди.

Япониялик олимлар пластик жисмни емира оладиган янги бактерия турини аниқладилар. Бу билан экологияга зарар етказаётган оластик чиқиндилар муаммоси хал этилиши мумкин. Бу ҳақда CNN хабар берди

Олимларнинг айтишича, бу бактерия тури пластикнинг жуда кенг тарқалган тури –  полиэтилентерефталатни тўлиқ йўқ қила олади.  Пластикнинг бу тури шиша идишларни қадоқлаш учун ишлатилади.
 
Бу кашфиёт экология учун катта янгилик ҳисобланади.  Бугунги кунда пластик чиқиндилар дунёнинг деярли барча мамлакатларида катта муаммо саналади.  2050 йилга бориб,  океанлардаги  пластик чиқиндилар балиқлардан ҳам кўпайиб кетиши мумкин, деган тахминлар ҳам йўқ эмас.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Олимлар бактерия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!