...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна бир ўзбекистонлик террорчиликда айбланиб қўлга олинди


12:32, 10.11.2017 Олам
 10 052

Ватанини тарк этиб, ёт, бузғунчи ғоялар тўрига илинган яна бир ўзбек йигити ўз халқининг юзини ерга қаратди...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур: “Ўзбеклар жуда ишонувчан халқ. Агар улар бир иш қилсалар, бутун қалбларини шунга бағишлайдилар. Менимча, айнан шу сабаб чет элга чиққан айрим ёшларимиз радикал гуруҳларга қўшилиб қолмоқдалар. Шу сабабли чет элда истиқомат қилаётган ўзбекларимиз бу каби гуруҳларнинг тўрига илинишдан эҳтиёт бўлсинлар”, деган эдилар.
 
Ўз Ватанини тарк этиб, ёт, бузғунчи ғоялар тўрига илинган яна бир ўзбек йигити ўз халқининг юзини ерга қаратди, ота-онаси, туғилиб ўсган юртининг ишончини пучга чиқарди.
 
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган вакиллари томонидан қидирув операцияси ташкиллаштирилган эди. Ҳаракатлар натижасида халқаро қидирувдаги 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, дея хабар бермоқда “Nation News” ахборот агентлиги.
 
Гумондор ярим тунда Васильевск ороли ҳудудида қўлга олинди. Ўзбекистонлик “меҳмон” террорчиликда, экстремистик гуруҳларга алоқадорликда, конституцион тузимни бузишга ҳаракатда, жамият тинчлигини бузиши мумкин бўлган материалларни тарқатганлиги учун айбланмоқда.
 
“Қашқадарё вилояти ИИБ қидирув ташаббуси билан чиқдилар. Қўлга олинган шахс ҳақида Ўзбекистонга хабар берилди”, дейилади агентлик сайтида.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Ўзбекистон фуқароси Террорчилик Санкт-Петербург Қашқадарё вилояти ИИБ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!