...
МЕНЮ
ONLINE TV

Инха университети Жанубий Корея рейтингининг 8-қаторидан жой олди


12:20, 10.11.2017 Жамият
 1 844

Тошкентдаги Инха университетининг ўқув дастури Жанубий Кореядаги Инха университетининг ўқув дастурига асосланган.

Жанубий Кореянинг “Joongang Daily” нашри мамлакатнинг энг яхши олий таълим муассасалари рейтингини тузди. Жанубий Кореянинг 189 та ОТМлари орасида Инха университети ҳам қайд этилган бўлиб, у рўйхатнинг 8-қаторидан жой олди.
 
Жанубий Корея учун бундай рейтинглар нуфузи юқори баҳоланади. “Joongang Daily” нашри 24 йилдан буён Корея республикасининг олий таълим муассасалари рўйхатини тузиб келади. Рейтинг тузишда ОТМларнинг тадқиқот ўтказиш жараёни, таълим, чет эл талабаларини қабул қилиш каби кўрсаткичлар инобатга олинади.
 
Инха университети мазкур рейтингнинг ўтган йилги натижасида 10-ўринни эгаллаган эди. Бу йилги натижаларга кўра, Инха университети 2 поғонага юқорилади.
 
Инха университети Тошкентдаги филиалининг ректори Сарвар Бобохўжаев мазкур натижа муносабати билан табрикнома йўллади:

“Тошкентдаги Инха университети жамоаси номидан Корея Республикасидаги Инха университетини бу кўрсаткич билан табриклайман! Университет рейтинги шерикларимиз юқори сифатдаги олий таълим ва тадқиқот дастурини тақдим этаётганидан дарак беради. Тошкентдаги Инха университети ўқув дастури Жанубий Кореядаги Инха университети ўқув дастурига асосланган”, деди Сарвар Бобохўжаев. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Тошкент Инха университети 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар