...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна бир ўзбек хонандаси Ҳиндистонда вафот этди


23:23, 10.02.2017 Шоу-бизнес
 23 664

Ўтган йили 50 ёшни қаршилаган Мунира Муҳаммедовани таниганлар ғайратли, самимий инсон сифатида хотирлайдилар.

Ўзбекистон маданияти ва санъати оғир жудоликка юз тутди. Бугун, 10 февраль куни Ғанижон Тошматов номидаги Дуторчи қизлар ансамбли яккахони Мунира Муҳаммедова вафот этди.
 


1966 йилнинг 26 мартида таваллуд топган Мунира Муҳаммедова тингловчилар орасида тожик, форс, араб тилидаги қўшиқлари билан танилган эди.
 
Узоқ йиллар Ғанижон Тошматов номидаги Дуторчи қизлар ансамблида фаолият юритган Мунира Муҳаммедова саломатлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб жарроҳлик амалиёти йўли билан даволаниш учун Ҳиндистонга йўл олган. Шифокорлар хонанданинг жигар соҳасида операцияни ўтказишади, бироқ уринишлар зое кетиб, хонанда бевақт оламдан кўз юмди.


 
Ўтган йили 50 ёшни қаршилаган Мунира Муҳаммедовани таниганлар ғайратли, самимий инсон сифатида хотирлайдилар.
 
Фурсатдан фойдаланиб, Мунира Муҳаммедованинг оила аъзолари ва яқинларига таҳририятимиз номидан ҳамдардлик билдирамиз. 

Теглар:Мунира Муҳаммедова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Kobuljon
01:16 11.02.2017

Аллоҳ раҳматига олсин!!!Опамиз жудаям ширинсухан,меҳрибон,нозик дид соҳибаси эдилар...



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!