...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ички ишлар вазирлиги Юнусободдаги мудҳиш ЙТҲ ҳақида расмий баёнот берди


22:01, 10.02.2017 Жамият
 12 211

Spark автомобили ҳайдовчиси 1995 йилда туғилган, Matiz ҳайдовчиси эса 1989 йилда туғилган фуқаро бўлган.

Аввалроқ, 9 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Spark ва Matiz русумли автомобиллар иштирокида йирик автоҳалокат юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Гувоҳларнинг сўзларига таянган ҳолда, ЙТҲ сабаб 7 киши оламдан кўз юмгани маълум қилинганди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мазкур йўл-транспорт воқеаси юзасидан расмий баёнот берди.
 
Хабарда келтирилишича, воқеа 9 февраль куни соат тахминан 22:30 ларда юз берган. Янги шаҳар ва Янги Юнусуобод кўчалари чорраҳасида юз берган автоҳалокат сабаб 4 киши қурбон бўлган, яна 4 киши оғир тан жароҳати олган. Маълумотларга кўра, Spark автомобили ҳайдовчиси 1995 йилда, Matiz ҳайдовчиси эса 1989 йилда туғилган фуқаро бўлган.
 
Дастлабки суриштирувларга кўра, Spark автомобилининг ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чорраҳага катта тезликда кириб келиши оқибатида ЙТҲ юз берган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Автоҳалокат ЙТҲ Юнусобод Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар