...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яманда бир ҳафтада 151 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди


14:08, 29.12.2017 Олам
 1 683

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳарбийлари томонидан берилган зарбалар натижасида, ўтган олти кун мобайни 143 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган

Аввалроқ, Яманда бўлиб ўтаётган ҳарбий тўқнашувлар тўғрисида хабар берган эдик.
 
БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Матбуот котиби Лиз Тросселнинг билдиришича, Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳарбийлари томонидан берилган зарбалар натижасида, ўтган олти кун мобайни 143 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган яна 94 нафар киши жароҳатланан.Жабрланганларнинг умумий сони 237 нафарни ташкил этган.
 
Яманда 2014 йилдан буён қуролли можаролар давом этмоқда. Яқин вақтгача, декабрь бошида ўлдирилган собиқ президент Али Абдулла Салоҳ тарафдори бўлган бир қисм  ҳарбийлар ва қўзғолончи хусийлар можаронинг бир тарафидир.
 
Бош комиссариатнинг маълум қилишича, хусийлар томонидан олиб борилган жанговар ҳаракатлар натижасида 22 нафар тинч аҳоли вакиллари жабрланган. Уларнинг 5 нафари вафот этган, 17 нафари жароҳатланган.
 
БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Бош котибиятининг маълумотига кўра, ўтган бир ҳафта давомида Яманда 151 нафар тинч аҳоли вакиллара ҳалок бўлган, 120 нафари жароҳатланган. 
Обил Сафаров

Теглар:Яман Хусийлар БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!