...
МЕНЮ
ONLINE TV

XX аср фожиаси: сув ҳавзасидаги ҳалокатлар


09:07, 27.09.2017 Олам
 2 745

Болтиқ денгизида эстонларнинг “Эстония” номли йўловчи кемаси сув остига ғарқ бўлди. 852 киши ҳалок бўлди...

“Олам” туркуми орқали XX асрда рўй берган фожиали воқеа­ҳодисалар эътиборингизга тақдим этилмоқда.
 
XX асрнинг сув ҳавзаларида содир бўлган кўнгилсиз воқеалари навбатдаги маълумотлар туркумидан жой олган. .

СУВ ҲАВЗАСИДАГИ ҲАЛОКАТЛАР
 
  • 1904 йил 15 июнь — АҚШнинг Нью­Йорк штатидан оқиб ўтадиган Ист­Ривер дарёсида “Генерал Слокум” номли саёҳатчи кема сув қаърига ғарқ бўлади. Ушбу бахтсиз ҳодиса 1030 кишини ҳаётдан олиб кетади;
 
  • 1912 йилнинг 14 апрелидан 15 апрелига ўтар кечаси — Шимолий Атлантика сатҳида “Титаник” кемаси ҳалокатга юз тутади. Музқоя билан тўқнашув оқибатида рўй берган фожиада 1515 киши йўловчи ва экипаж аъзолари ҳалок бўладилар;
 
  • 1912 йил 28 сентябрь — Япония яримороли қирғоқларида “Кисемару” номли кема чўкиши оқибатида 1000 дан зиёд киши ҳаётдан кўз юмади;
 
  • 1914 йил 29 май — Авлиё Лаврентия дарёсида “Ирландия Қироличаси” номли инглиз кемаси Норвегиянинг юк ташувчи кемаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида 1012 киши дарё тубига ғарқ бўлади;
 
  • 1916 йил 26 февраль — Ўртаер денгизида французларнинг “Прованс” ҳарбий кемаси (крейсери) ҳалокатга учраши оқибатида 3100 киши фожиали ўлим топади;
 
  • 1917 йил 6 декабрь — Канаданинг Галифакс шаҳри яқинидаги сув ҳавзасида французларнинг қурол­аслаҳа ортилган “Монблан” кемаси Бельгиянинг “Имо” номли йўловчи кемаси билан тўқнашиши оқибатида фожиа рўй берди. Бахтсиз ҳодиса туфайли 1600 киши вафот этди;
 
  • 1921 йил 18 март — Жанубий Хитой денгизида “Гонконг” номли кема ҳалокатга юз тутиб, 1000 га яқин киши сув қаърига ғарқ бўлди;
 
  • 1944 йил 14 апрель — Ҳиндистоннинг Бомбей шаҳри яқинидаги Араб денгизида “Форт Стайкин” номли кема ҳалокатга учради. Сув транспортининг бортига ортилган қурол­аслаҳалар портлаши оқибатида содир бўлган ушбу фожиа 1300 кишини ҳаётдан олиб кетди;
 
  • 1949 йилнинг ноябрь ойида — аскарларни ҳарбий қисмларга кўчирувчи Хитой армиясига тегишли кема Маньчжури вилояти яқинидаги сув ҳавзаларининг бирида сув тубига ғарқ бўлди. Ҳалокат натижасида 6000 дан зиёд киши қурбон бўлди;
 
  • 1954 йил 26 сентябрь — Япониянинг Хонсю ва Хокайдо ороллари ўртасидаги Цугару кўрфазида “Тоя Мару” номли паром ҳалокатга учраши оқибатида 1172 киши ҳаётдан кўз юмади;
 
  • 1987 йил 20 декабрь — Филиппиннинг “Дона Паз” пароми ва “Виктор” танкери (ёқилғи ташиш кемаси) Таблас кўрфасида тўқнашиб кетиши оқибатида 3000 дан зиёд киши вафот этди;
 
  • 1989 йил 7 апрель — Норвегия қирғоқларида “Комсомолец” номли совет атом сувости кемаси ҳалокатга учраб, 42 нафар денгизчининг ўлимига сабаб бўлди;
 
  • 1994 йил 28 сентябрь — Болтиқ денгизида эстонларнинг “Эстония” номли йўловчи кемаси сув остига ғарқ бўлди. 852 киши ҳалок бўлди.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ XX асрда содир бўлган аэрокосмик ҳалокатлар, кон ва омборлардаги портлашлар ҳамда темир йўл билан боғлиқ ҳалокатлар ҳақидаги маълумотлар билан танишган эдингиз.
 
Хушёр ва зийрак бўлинг, азиз одамлар!
Улуғ БЕК

Теглар:XX аср фожиаси Сув ҳавзасидаги ҳалокатлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!