...
МЕНЮ
ONLINE TV

XX аср фожиаси: портлашлар


15:43, 26.09.2017 Олам
 3 530

Афғонистоннинг Саланг ерости йўлида портлаш содир бўлди. Ишчилар рўйхатдан ўтмагани учун ҳалок бўлганлар сони 1000 кишидан 3000 кишигача деб тахмин қилинади.

Азиз ўқувчи, “Олам” туркумининг навбатдаги маълумотларини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. XX асрда рўй берган фожиали воқеа­ҳодисалар ичидан аэрокосмик ҳалокатларга тааллуқли маълумотлар билан бироз олдинроқ танишган эдингиз.
 
“Техника асри” деб эътироф этилган юз йилликда рўй берган кўнгилсиз воқеалар тарих зарварақларида қора ҳарфлар билан из қолдирди.
 
Мазкур воқеа-ҳодисалардан ўқувчиларни воқиф этишдан мақсад — ягона, у ҳам бўлса, кишиларни масъулият, хушёрлик ва зийракликка чақириш...
 
 
ПОРТЛАШЛАР
 
  • 1906 йил 10 март — Европада аср бошида рўй берган энг катта фожиа. Франциядаги “Курьерс” кони портлаши оқибатида 1060 киши ҳаётдан кўз юмди;
 
  • 1917 йил 6 декабрь — дунё тарихида тасодиф туфайли юзага келган портлашнинг энг каттаси Канаданинг Галифакс шаҳри яқинида содир бўлди. Ушбу фожиа 1654 киши ҳаётдан олиб кетди;
 
  • 1931 йил 12 февраль — Хитойнинг Манчжурия вилоятидаги конларнинг бирида портлаш рўй берди. 3000 дан зиёд киши вафот этди;
 
  • 1935 йил 26 октябрь — Хитойнинг Лянчжоу ҳудудидаги қурол­аслаҳа омборида портлаш содир бўлиб, натижада 2000 дан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмди;
 
  • 1942 йил 25 апрель — Хитойнинг Манчжурия вилоятидаги кўмир конларнинг бирида портлаш содир бўлди. 1549 киши шахта қувурлари остида қолди;
 
  • 1949 йил 29 ноябрь — Германиянинг Йоханнгеоргендштадт ҳудудидаги уран конида кучли портлаш рўй берди. Фожиа 3700 дан зиёд кишининг ўлимига сабаб бўлди;
 
  • 1956 йил 17 август — Колумбиянинг Кали шаҳрида портловчи моддаларни ташиётган ҳарбийлар карвони портлади. Фожиа туфайли 1100 киши ҳаётдан кўз юмди;
 
  • 1982 йил 2 ноябрь — Афғонистоннинг Саланг ерости йўлида портлаш содир бўлди. Ишчилар рўйхатдан ўтмагани учун ҳалок бўлганлар сони 1000 кишидан 3000 кишигача деб тахмин қилинади;
 
  • 1989 йил 3 июнь — Совет Иттифоқи даврида Бошқирдистон газ қувурининг портлаши оқибатидан 650 киши бевақт ўлим топган эди.
 
Огоҳ бўлинг, азиз одамлар!
Улуғ БЕК

Теглар:XX аср фожиаси Портлашлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!