...
МЕНЮ
ONLINE TV

XX аср фожиаси: экологик ҳалокатлар


11:09, 27.09.2017 Олам
 2 574

Микробиология институтида эҳтиётсизлик туфайли 3 км радиусдаги майдонга тарқалган хавфли касаллик вируси бир неча юз кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Азиз ўқувчилар, ўтган юз йилликда содир бўлган воқеа­ҳодисалар “Олам” туркуми орқали тақдим этилаётганидан хабардорсиз.
 
XX асрда рўй берган экология билан боғлиқ ҳалокатлар навбатдаги маълумотлар туркумидан жой олган.
 
 
ЭКОЛОГИК ҲАЛОКАТЛАР
 
  • 1969 йил 28 январь — АҚШнинг Калифония штатидаги Санта­Барбара канали сузиб ўтаётган ёқилғи ташиш кемасида техник носозликлар пайдо бўлиши натижасида тонналаб нефть сув ҳавзасига тўкилади. Сўнгра кема сув тубига чўкиб кетиши оқибатида бир неча йиллар каналга туташ денгиз заҳарланади;
 
  • 1969 йил 2 июнь — Ғарбий Европа давлатлари, хусусан Германиядан оқиб ўтадиган Рейн дарёсига 25 килограммлик иккита идишда “Тиодан” номли заҳарли модда оқиб кетади. Натижада миллионлаб дарё балиқларига қирон келади;
 
  • 1976 йил 10 июль — Италиянинг Севезо шаҳридаги кимё заводида содир бўлган портлаш оқибатида ҳавода диоксин булути ҳосил бўлади. Икки ҳафта давомида заҳарли ҳудудда қолган аҳоли эвакувация қилинади. Шундан сўнг шаҳарга 16 ой давомида ҳеч кимни киритмайдилар;
 
  • 1979 йилнинг апрель ойи — Свердловск шаҳридаги (Россия) Микробиология институтида эҳтиётсизлик туфайли хавфли касаллик вируси тарқалади. Касаллик 3 км радиусдаги майдонга тарқалиб, бир неча юз кишининг ҳаётига зомин бўлганидан сўнггина ушбу ҳалокатни бартараф қилишга эришилди;
 
  • 1979 йил — “Иксток-1” номли танкернинг Мексика кўрфазида ҳалокатга учраши оқибатида 600 минг тонна неъфт денгизга оқиб кетади;
 
  • 1984 йил 3 декабрь — Ҳиндистоннинг Бхопал шаҳридаги кимё моддалар заводидаги авария туфайли ҳавога метилизоцианат гази чиқиб кетади. Газ асоратлари орадан бир неча кунлар ўтгандан сўнг пайдо бўлиб, узоқ йиллар давомида кишилар соғлигига таъсир қилади;
 
  • 1986 йил 1 ноябрь — Швейцариянинг Базель шаҳрида фаолият юритаётган “Сандоз” фармацевтика заводида содир бўлган ёнғин оқибатида Рейн дарёсига минг тоннадан зиёд заҳарли моддалар оқиб кетади. Бахтсиз ҳодиса туфайли дарёнинг ҳайвонот дунёсига катта талофат етади ва шу атрофдаги ичимлик суви яроқсиз ҳолга келади;
 
  • 1991 йил 24 январь — Ироқ Қувайт нефть қувурларидан олинган қайта ишланмаган нефтни денгизга тўка бошлади. Натижада Форс кўрфази экологик ҳалокат ҳудудига айланди.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ XX асрда содир бўлган аэрокосмик  фалокатлар, портлашлар, бундан ташқари, темир йўл ва сув ҳавзалари билан боғлиқ ҳалокатлар ҳақидаги маълумотлар билан танишган эдингиз.
 
Хушёр ва зийрак бўлинг, азиз одамлар!
Улуғ БЕК

Теглар:XX аср фожиаси Экологик ҳалокатлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!