...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳасан Руҳоний: бунинг бадали оғир бўлади!


14:47, 20.09.2017 Олам
 3 914

Эрон раҳбарининг фикрича, ИШИД ва ал-Қоида каби террорчилик ташкилотлар бу вазиятдан фойдаланиб Аракан мусулмонларини ўз тарафига ағдариб олишлари мумкин.

БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка ташриф буюрган Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний CNN телеканалига берган интервью берди. Бу ҳақда “haberturk.com” нашри маълумот бермоқда.
 
Эрон Ислом Республикаси президенти ўз баёнотида айтишича, агар АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан ядровий келишувдан воз кечса, бунинг бадали АҚШ учун оғир бўлади.
 
Руҳонийнинг сўзларига кўра, америкаликлар ўзларига зиён келтирадиган нарса учун ҳаракат қилишмайди. Акс ҳолда бунинг бадали оғир бўлади...
 
Агар АҚШ маъмурияти ядровий келишувдан чиқса, бу халқаро ҳамжамиятнинг Вашингтонга бўлган ишончига путур етказади, дейди Эрон президенти.
 
Руҳоний Мьянмадаги воқеаларга тўхталар экан, роҳине мусулмонларининг оммавий ўлдирилиши учун Мьянма ҳукумати халқаро ташкилотлар олдида жавоб бериши лозимлигини айтди.
 
Шунингдек, Эрон раҳбари ИШИД ва ал-Қоида каби террорчилик ташкилотлар бу вазиятдан фойдаланиб Аракан мусулмонларини ўз тарафига ағдариб олиши мумкинлигини ҳам истисно қилмади.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Эрон Ҳасан Руҳоний 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!