...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳаким ат-Термизий халқаро турнири: Президент соврини кимга насиб қилди?


17:27, 29.05.2017 Спорт
 4 129

Ғолиб Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 25 000 АҚШ долларини қўлга киритди.

Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган ХIII халқаро турнир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон кураш федерацияси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Кураш халқаро ассоциацияси томонидан қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган нуфузли турнирда дунёнинг элликка яқин давлатидан энг кучли полвонлар ғолиблик учун беллашди.
 
Халқаро турнирда полвонлар уч вазн тоифасида гиламга тушди. Вазни 73 килограмм бўлган полвонлар беллашувида барча совринли ўринлар Ўзбекистон спортчиларига насиб этди. Ҳикматилла Тўраев биринчи, Давлат Абраев иккинчи, Суҳроб Худойбердиев ва Шербек Аблоқулов учинчи ўринни эгаллади.
 
Вазни 90 килограмм бўлган курашчилар ўртасида ҳам полвонларимизга тенг келадигани топилмади. Яҳё Имомов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Шуҳрат Арслонов кумуш, Дилшод Чориев ва Камолиддин Расулов бронза медаль билан тақдирланди.
 
Халқаро турнирнинг мутлақ вазн тоифаси финалида сурхондарёлик Абдулла Холиёров россиялик Артём Осипенкони мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 25 000 АҚШ долларини қўлга киритди. Артём Осипенко иккинчи, Бекмурод Олтибоев ва Бахтиёр Менглиқулов учинчи ўринни эгаллади.
 
Мусобақа иштирокчилари ва меҳмонлари Термиз шаҳридаги тарихий ёдгорликлар, мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, барпо этилган замонавий иншоотлар билан танишди.
Бобур Жалолов

Теглар:Ҳаким ат-Термизий ХIII халқаро турнир Сурхондарё Президент соврини 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!