...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурхондарёдаги меҳмонхонада портлаш бўлди


15:40, 05.12.2018 Жамият
 12 570

Тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Кеча, 4 декабрь куни Сурхондарё вилоятидаги меҳмонхона портлаш юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Воқеа Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани “Янги шаҳар” МФЙ ҳудудида жойлашган “Турон” меҳмонхонасида содир бўлган. Расмий маълумотларга қараганда, портлашга электр чироғи ўчиб қайта ёниши сабаб бўлган.
 
Чироқ ўчиб-ёниши оқибатида меҳмонхонанинг ертўласида турган газ баллонидан сизиб чиқиб, тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.
 
Натижада меҳмонхонанинг биринчи қаватидаги эшик ва деразаларнинг ойнаси синиб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 

Теглар:Сурхондарё Меҳмонхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар