...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳакамлар қачон тўғри ишлайди? “Локомотив” “Пахтакор”га ён босган ҳакамни танқид қилди


13:26, 30.04.2018 Спорт
 2 937

Клуб Рашидовнинг урган голини ҳақиқий дея ҳисобламоқда ва уни ҳисобламаган ҳакам ишини жиддий танқид остига олди.

Кеча, 29 апрель куни 29 апрель куни, Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган марказий учрашув бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Унда Тошкентнинг икки жамоаси – “Локомотив” ҳамда “Пахтакор” майдонга тушди. Ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
 
“Локомотив” клуби Матбуот хизмати ўйин натижасидан қониқмаган кўринади, янги кунга ўтар вақт (00:03) Telegram’даги каналида “Тоза гол ҳисобланмаган вазият. Ҳакамларнинг кўзлари қайерда ва улар қачон тўғри ҳакамлик қилишади?” мавзусидаги фотопостни эълон қилди.
 

 
Орадан вақт ўтиб ушбу пост ўчирилди ва “Жамоамиз расмий аккаунтларида бир оз тушунмовчилик юз берди. Бунинг учун сиздан узр сўраймиз” дея янги пост ёзиб қолдирилди.
 
Маълумот ўрнида, ўйиннинг 12-дақиқасида “Локомотив” ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов гол урган, лекин бош ҳакам бу голда оффсайд бор дея қайд этган. Натижада “темирйўлчиларнинг” голи инобатга олинмаган. Ўйинни Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар бошқарган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Локомотив Пахтакор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!