...
МЕНЮ
ONLINE TV

Водий–Тошкент дербиси, cамарқандча ирода: барчасига бугун гувоҳ бўласиз!


13:36, 26.08.2017 Спорт
 2 275

Бугун Ўзбекистон Олий Лигасининг 19-тур учрашувларига старт берилади.

Бугун, 26 август куни Ўзбекистон Олий Лигасининг 19-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.
 
Жумладан, Қўқоннинг “Қўқон–1912” жамоаси ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилади. Учрашув шубҳасиз турнинг марказий, яъни “Водий дербиси” мақомига эга ўйини ҳисобланади. Шу кунгача Водий жамоаларининг деярли ҳар бир ўйини муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган. Учрашув “Mycujoo.tv” сайти орқали жонли равишда трансляция қилиниши режалаштирилмоқда.
 
“Навбаҳор” эса Наманганда Самарқанднинг “Динамо” клуби билан баҳс олиб бориш билан бирга аввалроқ қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалабани сақлаш учун ҳаракат қилади.
 
Самарқандликлар эса мағлубият аламини унутганларича йўқ. Улар ўз мухлислари олдидаги масъулиятни ҳис этиб, ўйинга яхши тайёргарлик кўришмоқда. Мусобақа жадвалида юқорига одимлаётган “Бухоро” эса “Қизилқум” билан куч синашади.
 
Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан ўзаро рақобатга бой бўлиши кутилаётган учрашувни ўтказиш иштиёқида. “Бунёдкор” стадионида эса кичик “Тошкент дербиси” учрашуви ўтказилади. Яъни майдонга “Бунёдкор” ҳамда “Обод” жамоалари тушишади.
 
Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг олдинда турган икки муҳим учрашувлари сабаб 19-турдан ўрин олган учта учрашув номаълум муддатга қолдирилгани ҳақида аввал хабар бергандик.
 
Олий Лига, 19-тур
26 август (шанба)
 
17:00
“Қўқон-1912” (Қўқон)“Нефтчи” (Фарғона)

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент).
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.
 
18:00 “Навбаҳор” (Наманган)–“Динамо” (Самарқанд)

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вилояти), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент).
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

18:00 “Бухоро” (Бухоро)–“Қизилқум” (Навоий)

Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Н. Қосимов (Қарши).
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

18:30 “Шўртан” (Ғузор)–“Металлург” (Бекобод)

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Кулдашев (Бухоро), Э. Турсунов (Бухоро).
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

19:00 “Бунёдкор” (Тошкент)–“Обод” (Тошкент)

Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Тошкент), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Ф. Норсафаров (Қарши).
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Қолдирилган учрашувлар:

“Пахтакор”–“Машъал”
“Сўғдиёна”–“Насаф”
“Олмалиқ”–“Локомотив”
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олий Лига Водий дербиси Нефтчи Қўқон-1912 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!