...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Реал” – “Манчестер Юнайтед” учрашувида Роналду жамоаси ғолиб чиқди


09:47, 09.08.2017 Спорт
 1 968

Учрашув якунига қадар жамоаларда гол уриш учун етарли вазиятлар бўлганди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, УЕФА суперкубогининг финал баҳсидан ўрин олган “Реал” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви якунига етди.

Ҳисоб 2:1 бўлиб, “Реал”нинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 24 дақиқасида “Реал” ярим ҳимоячиси Каземиро ҳисобни очган бўлса, 53 дақиқага келиб, Иско “қироллик клуби”ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

65 дақиқада Неманья Матичнинг йўллаган зарбасидан қайтган тўпни Ромелу Лукаку Кейлор Навас қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни қисқартирди.

Учрашув якунига қадар жамоаларда гол уриш учун етарли вазиятлар бўлди.

Аммо ҳужумларга бой бўлган учрашувда, ҳисоб “Реал” фойдасига ҳал бўлди ва “қироллик клуби” мавсумдаги илк расмий совринни қўлга киритди.

Скопье шаҳри, “Арена Филип II Македонский” стадиони.

“Реал” – “Манчестер Юнайтед” – 2:1 (1:0)
Голлар: Каземиро 22, Иско 53 — Лукаку 65.

“Реал”: Навас, Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело, Каземиро, Кроос, Модрич, Иско (Васкес 76), Бэйл (Асенсио 75), Бензема (Роналду 83).

Бош мураббий: Зинеддин Зидан.

“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Линделёф, Дармиан, Матич, Эррера (Феллаини 58), Погба, Лингард (Рэшфорд 46), Мхитарян, Лукаку.

Бош мураббий: Жозе Моуриньо.

Огоҳлантиришлар: Лингард 41, Карвахаль 85, Рамос 87, Рэшфорд 90+6.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Манчестер Юнайтед Роналду УЕФА суперкубоги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!