...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЎзЛиДеПнинг собиқ раиси Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманига ҳоким бўлди


09:29, 09.08.2017 Жамият
 2 607

Содиқжон Турдиев Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдурахмоновнинг қарорига кўра, Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Аввалроқ Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси раиси Содиқжон Турдиев ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Партия раҳбарлигидан кетган С.Турдиев Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдурахмоновнинг қарорига кўра, Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
 
Жалақудуқ тумани ҳокими сифатида шу кунгача Қамчиев Шуҳратбек Хусанович фаолият кўрсатиб келаётган эди. Содиқжон Турдиев аввал Фермерлар кенгаши раиси лавозимида ишлаган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Содиқжон Турдиев Фермерлар кенгаши Жалақудуқ тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар