...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Миллион” жамоаси Франция, Испания ва Италияга саёҳат қилди


13:42, 18.05.2017 Шоу-бизнес
 11 802

Эйфель минорасига чиққан йигитлар миноранинг энг баланд нуқтасидан туриб ажойиб видеомурожаат тайёрлашди.

Меҳнатнинг таги – роҳат, дейдилар. Бу нақлни чуқур англаган “Миллион” жамоаси йигитлари “Истиқлол” санъат саройида беш кунлик, жами 9 сеанслик концерт дастурини тақдим этишганидан сўнг, вилоятлар бўйлаб гастроль концертларни уюштиришди. Концертдан тушган даромаднинг чўғи яхши бўлди чоғи жамоа аъзолари Европа мамлакатлари бўйлаб саёҳатга жўнаб кетишди. Бу ҳақда жамоа ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали хабар берди.
 
Франция, Испания ва Италия саёҳатига отланган “Миллион”чиларнинг илк манзили Париж бўлди. Муҳташам Эйфель минорасига чиққан йигитлар миноранинг энг баланд нуқтасидан туриб ажойиб видеомурожаат тайёрлашди. Унда йигитлар энг гўзал ва энг тинч мамлакат Ўзбекистон эканини, энг самимий ва оқкўнгил одамлар яшайдиган мамлакат ҳам Ўзбекистонлигини баралла айтадилар.
 
Шунингдек, жамоа аъзолари Испаниянинг Мадрид шаҳрида ҳам бўлиб, “Сантьяго Бернабеу” стадионига ҳам ташриф уюштирдилар.
 
Бундан ташқари, жамоа аъзоси Даврон Кабулов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали “Реал Мадрид” ва “Барселона” клубларининг музейларига борганини маълум қилиб, у ерда олинган видеоларни тақдим этди.
 
Маълум бўлишича, айрим сабабларга кўра, жамоа аъзоси Отабек Мирзахолов “Миллион”чилар билан саёҳатга бормаган. 
 

Теглар:Миллион жамоаси Даврон Кабулов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!