...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг қизи вафот этди


12:50, 18.05.2017 Жамият
 10 517

Айни дамда марҳумани кўпчилик кенг қалб эгаси бўлганини айтиб, ўзбек адабиётини чуқур ўргана олган ва буни ёшларга ҳам ўргата билган олима сифатида хотирламоқда.

Ўзбек адабиётида ўзига хос ва ўчмас из қолдирган шоирлар Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг қизи Ҳулкар Олимжонова 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетидан хабар қилишди.
 
Икки йил олдин хасталикка чалинган Ҳулкар Олимжонова Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг филология факультетида дарс берар эди.
 
Айни дамда марҳумани кўпчилик кенг қалб эгаси бўлганини айтиб, ўзбек адабиётини чуқур ўргана олган ва буни ёшларга ҳам ўргата билган олима сифатида хотирламоқда.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Ҳулкар Олимжонованинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. 

Теглар:Ҳамид Олимжон Зулфия Ҳулкар Олимжонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар