...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Бавария” “Севилья” майдонида иродали ғалабага эришди


11:16, 04.04.2018 Спорт
 1 604

Мюнхенликлар меҳбонда тўп сурган бўлса-да 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Кеча Европа Чемпионлар лигаси чорак финал босқичида яна бир ўйин бўлиб ўтди. Унда “Севилья” Испанияда “Бавария”ни қабул қилди ва биринчи бўлиб очиб, имкониятни бой бериб қўйди.
 
Мюнхенликлар меҳмонда ўйнаган бўлса-да 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани расмийлаштирди.
 
Учрашувнинг 32-дақиқасида Сарабия Эскудеронинг узатмасидан сўнг ҳисобни очишга эришди. Бироқ мезбонлар шундан сўнг ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қололмадилар.


 
Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас Франк Рибери чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, у ерда Хесус Навас тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди ва натижада ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
 
68-дақиқада Тьяго Алькантаранинг зарбасидан сўнг тўп бу сафар ҳам ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва мезбонлар дарвозасидан жой олди. Шу тариқа, “Бавария” жуда қийин ўтган учрашувда муҳим ғалабага эришди.
 
ЕЧЛ, чорак финал, илк ўйин.
“Севилья” – “Бавария” 1:2.
Голлар: 1:0 – 32 Сарабия, 1:1 – 37, автогол Навас, 1:2 – 68 Алькантара.
 
“Севилья”: Сория, Лангле, Кьер, Эскудеро, Навас, Писарро, Нзонзи, Васкес, Сарабия, Корреа (Сандро Рамирес, 78), Бен-Йеддер (Муриэль, 80).
 
“Бавария”: Ульрайх, Боатенг, Хуммельс, Бернат (Рафинья, 46), Мартинес, Видаль (Хамес, 36), Киммих, Алькантара, Рибери (Роббен, 79), Мюллер, Левандовски.
 
Огоҳлантиришлар: Рибери (13), Корреа (15), Бернат (34), Мюллер (85), Писарро (90).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Севилья Бавария ЕЧЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!