...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Роналду деярли “Ювентус”га ўтди


20:10, 10.07.2018 Спорт
 4 188

“Кекса синьора” Роналдунинг трансфери учун 100 миллион евро сарфлайди.

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду эртага “Ювентус” футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда “El Chiringuito” нашри журналисти Хосе Педрероль маълум қилди.
 
Маълумотга кўра, “кекса синьора” Роналдунинг трансфери учун 100 миллион евро сарфлайди.
 
Жамоа ва футболчи ўртасидаги келушув ҳақида эртага расман эълон қилиниши кутилмоқда. Бундан ташқари, “Реал” “Ювентус” таклифини қабул қилгани бўйича хабарлар тарқалганди.
 
Аввалроқ “Ювентус” президенти Роналду билан учрашиш учун Грецияга учиб кетгани ҳақида маълумотлар тарқалганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Ювентус Реал Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!