...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Қарор чиқаришда адашган ҳакам футболчилар томонидан “футбол” қилинди


17:34, 05.05.2018 Спорт
 10 894

Футбол учрашувида ҳакам футболчилар томонидан калтакланди.

Эфиопиядаги футбол учрашувида ҳакам футболчилар томонидан калтакланди.

Мамлакат чемпионатида Эфиопия Қуролли кучларига қарашли “Ҳарбийлар” жамоаси ҳам иштирок этади. Шу клуб “Велвало Адиграт” билан навбатдаги турда баҳс олиб борди. Икки жамоага ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди.
 
Шу боис учрашув бошланиши биланоқ, рақиблар 3 очко олиш учун гол уриш ҳаракатида бўлишди. Биринчи бўлимнинг бошидаёқ, ҳисоб 1:1 кўринишига келди. Аммо ҳакамнинг кутилмаган қарори, нафақат ушбу учрашувни, балки Эфиопия чемпионатини ҳам маълум муддатга тўхтатиб турилишига сабаб бўлди.
 
“Ҳарбийлар” жамоаси ҳужум қилаётган пайтда, тўп чизиқни кесиб ўтганди. Табиийки, бундай вазиятда футболчилар ҳакамга қарашади. “Велвало Адиграт” ўйинчилари ҳам реферининг ҳуштагини кутган вазиятда, “ҳарбий футболчилар” ҳужумни давом эттириб, рақиб дарвозасини ишғол қилади. 
 
Урилган голни қоидага зид эканлигини тушунтириш учун “адигратчи”лар ҳакам ёнига боришади. Бироқ майдон “қироли” голни инобатга олиб, майдон марказини кўрсатади.
 
Адолатсизликка чидай олмаган “Велвало Адиграт” футболчилари ҳакамга дастлаб мушт отишади. Ҳужумдан саросимага тушиб қолган рефери қочишга тушади. Бироқ футболчилар уни қувиб, калтаклашади.
 
Эфиопия телевидениесида кенг ёритилган ушбу ҳолатдан кейин, мамлакат футбол федерацияси чемпионатда танаффус эълон қилди. Ҳозирча, вақтинчалик таътил қачон тугаши маълум эмас. Пайшанба куни бўлиб ўтадиган йиғилишда ЭФФ бунга ойдинлик киритади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ҳакам футболчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!