...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футбол олами икки нафар машҳур ҳакамдан айрилди


20:01, 29.09.2018 Спорт
 5 672

Англиялик ва италиялик бўлган ҳакамлар оламдан кўз юмди.

Собиқ футбол ҳакамлари Уильям Ҳарди ва Луижи Агнолин вафот этди, деб хабар бермоқда “Football Mania” интернет наши.
 
Буюк Британиянинг энг кекса ҳаками Уильям Ҳарди 92 ёшга тўлишига 2 кун қолганида оламдан кўз юмди.
 
Ҳарди 1959-2016 йиллар давомида ҳакамлик қилган ҳамда фаолиятини 88 ёшида тугатган эди. Умумий фаолияти давомида 3 мингдан ортиқ ўйинни бошқарган.
 
2013 йили Англия футбол уюшмаси президенти шаҳзода Уильям ҳакамга “Футболдаги хизматлари учун” медалини топширган бўлса, 2014 йили эса “Британия империяси медали”ни олган эди.
 
Шунингдек, Италия “А” серияси ва халқаро тоифадаги ҳакам Луижи Агнолин эса узоқ касалликдан сўнг 75 ёшида вафот этди.
 
1973-йилда ҳакамлик фаолиятини бошлаган Агнолин “А” сериянинг 226 та ўйинини бошқарган. Шунингдек, у 1986 ва 1990 йиллардаги мундиалларда ҳам ишлаган. 1987 йилдаги Кубок эгалари Кубогининг ҳамда Евро-1988 нинг финал баҳслари Луижига ишониб топширилган.
 
Бундан ташқари, Агнолин “Рома”, “Верона” ва “Перуджа” клубларининг директори лавозимида ҳам ишлаган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ҳакам Футбол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!