...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роберто Карлос Тошкентда


11:57, 28.01.2019 Спорт
 3 681

Ташриф давомида Роберто Карлосни ўзбек футболи билан яқиндан таништириш ҳам режалаштирилган.

Бугун,  28 январь куни жаҳон футболи юлдузи, Бразилия терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпиони деган юксак номга сазовор бўлган ҳимоячи афсонавий Роберто Карлос Тошкентга ташриф буюрди. У Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар бермоқда.
 
Роберто Карлос ташрифи давомида ёш футболчиларга мастер-класслар ўтказиб, меҳрибонлик уйидаги болажонлар билан учрашиши кўзда тутилган. Шунингдек, бразилиялик футболчи иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ҳам ташкил қилинади.
 
Роберто Карлоснинг ташрифига доир тадбирлар, жумладан, матбуот анжуманининг вақти ва бўлиб ўтадиган жойи кейинроқ алоҳида эълон қилиниши айтилмоқда.
 
Бундан ташқари, ўзбекистонлик машҳур футбол юлдузлари ва фахрийлар иштирокида 10 дақиқадан иборат 2 таймли ўртоқлик ўйини ташкил қилинади. Роберто Карлос бу учрашувда ҳар икки жамоа таркибида биттадан таймда майдонга тушади.
 
Ташриф давомида Роберто Карлосни ўзбек футболи билан яқиндан таништириш ҳам режалаштирилган.
Айюб Мустафо

Теглар:Роберто Карлос Ўзбекистон футбол ассоциацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!