...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Кийим бренди сабаб жанжал чиқди


16:50, 07.07.2018 Олам
 5 793

Тўда бўлиб юрувчи гуруҳ баъзи кийим брендларини нотўғри деб ҳисоблагани учун жанжаллашган.

Россиянинг Омск шаҳрида 5 июль куни мактаб ўқувчилари ўртасида катта уриш келиб чиқди. Жанжалнинг видео тасвири интернетда тарқалди.
 
Видеороликда бир гуруҳ ўсмирлар йўналишли такси олдида ўз тенгдошларига ҳужум қилаётганини кўриш мумкин. Жанжал натижасида бир ўсмир мия чайқалиши ва бош суягининг ички жароҳатланиши билан шифохонага ётқизилган.
 
Маълум бўлишича, ёшлар орасида янги пайдо бўлган “офф” гуруҳи кийимларининг бренди масаласида тенгдошлари билан келиша олмаган. “Офф”чилар тўда бўлиб, одамлар кам кўчаларда “нотўғри кийимлар” кийганларни уриб, дўппослаб кетади.
 
“Офф”чилар “Supreme”, “Palace”, “THRASHER”, “Tommy Hilfiger” брендларининг маҳсулотларини нотўғри кийим деб ҳисоблайдилар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Омск ўсмирлар жанжал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!