...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Хитойда мутант бузоқ туғилди


18:30, 08.08.2018 Олам
 13 134

Ноодатий бузоқчани кўриш учун бутун қишлоқ аҳли келган.

 

Хитойнинг Шэньси вилояти Дунгоу қишлоғида икки бошли бузоқ туғилди. Бу ҳақда “Daily Mirror” хабар бермоқда.
 
Сигир эгасининг сўзларига кўра, янги туғилган бузоқда камчиликлар йўқ.
 
“Аввал бошида мен пайқамадим. Шунчаки, боши одатдагидан катта деб ўйладим. Кейин яқинроқ келиб, унинг боши иккита эканини тушундим. У ҳар икки боши билан сув ичмоқда. Аммо оёқда тура олмаяпти, бечора”, дейди сигирнинг эгаси.
 
Ноодатий бузоқчани кўриш учун бутун қишлоқ аҳли келган. Циньду тумани ўрмон пункти директори У Вэй бузоқнинг узоқ яшашига шубҳа билдирган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Икки бошли бузоқ Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!