...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: айиқ ҳужумидан омон қолган овчи


15:42, 26.05.2017 Бу қизиқ
 3 437

Даставвал у йиртқич ёнидан секин ўтиб кетади, деб ишонган, бироқ айиқ ўзини тажовузкорона тутган.

Канадалик Ричард Уэсли айиқ ҳужумидан қандай омон қолганини видеога олди.
 
Даставвал у йиртқич ёнидан секин ўтиб кетади, деб ишонган, бироқ айиқ ўзини тажовузкорона тутган. Шунда Ричард баланд товушлар билан уни қўрқитишга ҳаракат қилган, лекин бунинг уддасидан чиқа олмаган. Канадаликнинг қўлидаги камон ва ўқлар ҳам фойда бермаган.
 
Яхшики, овчи қочишга муваффақ бўлган. Охир-оқибат у ҳужумни кутиб ўтирмасдан бирдан отиш кераклигини тан олган.
 
“Мен бу қора айиқ билан тўқнашувдан омон қолганимга жуда хурсандман. Деярли ҳеч қандай жароҳат олмадим. Фақат тирсагим бироз лат еди ва ўзимни таҳқирлангандай сездим”, деб ёзади у видеога қолдирган изоҳида.
 
Уэслининг сўзларига қараганда, бу воқеа айиқ тажовузкор ҳайвонлигини тасдиқлаган.

Сумбула

Теглар:Айиқ билан тўқнашув овчи Канада 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!