...
МЕНЮ
ONLINE TV

Венесуэла парламенти Мадуро билан алоқалар борасидаги музокараларни тўхтатди


17:47, 02.11.2016 Олам
 2 228

Президент билан алоқалар муҳокамаси тўхталиши мамлакатдаги сиёсий инқирозни юмшатишга қаратилган.

Николас Мадуро ва мухолифат ўртасидаги можаролар туфайли Венесуэладаги сиёсий вазият издан чиққан эди. Бугунги кунга келиб Парламент Мадуро билан муносабатлар муҳокамасини тўхтатишга қарор қилди.
 
25 октябрь куни давлат кенгаши Мадурони айблаш жараёнини бошлаганди. Президент уни лавозимидан олиб ташланишида конституцияни бузганликда айбланди.
 
Венесуэла Миллий ассамблеясининг котиби Энри Рамоснинг айтишича, президент билан алоқалар муҳокамаси тўхталиши мамлакатдаги сиёсий инқирозни бироз юмшатишга қаратилган.
 
“Муҳокаманинг тўхтатилиши Мадуро ва мухолифат кучлари ўртасида икки томонлама музокара олиб боришни таъминлайди. Шунингдек, ҳукуматга қарши уч нафар фаолларни қамоқдан чиқишига асос бўлади”, дейди Энри Рамос.
 
Эслатиб ўтамиз, Венесуэлада мухолифат ва ҳукумат ўртасидаги можаро кескин тус олиб, 26 октябрь куни бўлиб ўтган намойиш акциясидаги иштирокчилар ва полициянинг тўқнашувида 20 нафар одам жароҳатлангани, 39 нафар иштирокчи ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Венесуэла Николас Мадуро Энри Рамос 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!