...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уста телефонни йўқотса, янгисини олиб беришга мажбур!


12:45, 23.11.2017 Жамият
 3 596

Таъмирловчи уста ҳеч нарса бўлмагандай “Телефонингиз йўқолди, энди мен нима қилай” деса...

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар, Амир Темур кўчаси, 6А-уй, 27-хонадонда яшовчи фуқаро Наталья Воҳидова  “HTC” русумли мобил телефонини бехосдан ерга тушириб қўяди. Истеъмолчи унинг экранини таъмирлатиш мақсадида устага мурожаат қилади.

Бироқ устага топширилган телефон аппарати тузатиб берилиши ўрнига айнан устахонадан сирли равишда йўқолиб қолади. Истеъмолчи эса ўз телефон аппаратини қайтариб ололмай бир неча ой овора бўлди...

Шундан сўнг, фуқаро Наталья Воҳидова Олмалиқ шаҳар истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шикоят қилишга мажбур бўлади.
 
Жамият ходимлари томонидан таъмирловчи техник устасига тушунтириш ишлари олиб борилди ва натижада истеьмолчига худди шундай маркали янги телефон аппарати олиб берилишига эришилди. Бир сўз билан айтганда, истеъмолчининг бузилган ҳуқуқлари қайта тикланди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ самарқандлик Сафия исмли фуқаро “газ”дан қарзи 4,47 млн эмаслигини исботлагани ҳақида хабар берган эдик.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Истеъмолчи Телефон аппарати Уста 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар