...
МЕНЮ
ONLINE TV

Имомали Раҳмоннинг ўғли Жаҳонгир Ортиқхўжаевга табрик йўллади


15:36, 02.01.2019 Жамият
 6 105

Табрикда Тошкент шаҳар ҳокими номига самимий тилаклар билдирилган.

Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳри ҳокими Рустам Имомали Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга янги 2019 йил муносабати билан табрик йўллаган.
 
Ўтган йилнинг 24 декабрь куни йўлланган табрикда Рустам Имомали Жаҳонгир Ортиқхўжаевни самимий табриклаган ҳамда унга мустаҳкам соғлик, бахт, тинчлик ва янги марралар тилаган.
 
Шунингдек, Душанбе ҳокими икки шаҳар ўртасидаги самарали ҳамкорлик ўзаро дўстлик ҳамда манфаатли алоқаларни келажакда янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга имкон беришига ишонч билдирган.
 
Таъкидлаш жоизки, биз давлат ва ҳукумат раҳбарларининг у ёки бу байрам муносабати билан ўзаро табрик алмашганини кўп эшитганмиз. Аммо ҳокимлар доирасида бундай табриклаш борлиги камдан-кам ҳолларда учрайди ёки оммага маълум қилинмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жаҳонгир Ортиқхўжаев Рустам Имомали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар