...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ортиқхўжаев: “Тошкентда бекордан бекорга ер берилмайди”


13:13, 04.02.2019 Жамият
 6 696

Ортиқхўжаевнинг маълум қилишича, тадбиркорлардан 10-15 нафари ҳокимият томонидан лойиҳаси учун ажратилган ерни бошқа одамларга сотишга уринган.

Аввалроқ, жорий йилнинг 2 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида маҳаллий тадбиркорлар ва хорижлик инвесторлар учун навбатдаги “очиқ эшиклар куни” ташкил этилгани, унда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тақдим этилган 90 та лойиҳанинг ҳар бирини кўздан кечириб, тадбиркорлар билан бирма-бир мулоқот қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ортиқхўжаев мазкур учрашувда Тошкентнинг ерини қўлга киритиш осон эмаслигига алоҳида тўхталиб ўтди.
 
“Тошкент шаҳри зич. Пойтахтда бекордан бекорга ер берилмайди. Фақат яхши лойиҳалар, дунё стандартларига мос заводлар, экспорт салоҳияти юқори корхоналарга ер берилади. Шунинг учун ернинг гектарини сўраётганда, ўйлаб кўриб, шуни қила оламанми, қура оламанми, деган саволни ўзингизга берсангиз яхши бўлар эди. Имкониятингиз, шунча пулингиз борми ўзи... Ер олсам, бир гап бўлар деб, эртага солиқ тўлолмай, ердан фойдаланмаганингиз учун давлат қайтариб олса, икки кара қийналасизлар. Шунинг учун бугун тўғри йўлни танлаш керак”, дейди Ортиқхўжаев.
 
Ушбу “очиқ эшиклар куни” охирги 4 ой давомида биринчи марта ўтказилмоқда. Аслида ҳар ҳафта ўтказилиши режалаштирилган тадбир Тошкентдаги сўнгги ўзгаришлар сабаб қолдирилган. Қолаверса, ўтган сафарги “очиқ эшиклар куни”да қатнашган тадбиркорлардан 10-15 нафари ҳокимият томонидан лойиҳаси учун ажратилган ерни бошқа одамларга сотишга уринган. Ортиқхўжаев бу ҳақда шундай дейди:
 
“Ўтган сафар ер олган 15 % тадбиркорлар ерни сотишга урингани аниқланган. Шу боис кейинги “очиқ эшиклар куни”ни ўтказишимиз бироз ортга сурилди. Агар сизнинг ҳам орангизда ерни олиб, эртага сотиб юбориш ниятидагилар бўлса, яхшиси бу ишни бугуноқ тўхтатинглар. Бу бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари ишламоқда. Барибир бир кун таги очилади. Ҳокимият эшиги эса келишга ҳам, кетишга ҳам очиқ”.
 
Жаҳонгир Ортиқхўжаев коррупция масалаларига бир неча бор тўхталиб, ҳокимлик тизимида коррупцияга умуман йўл қўйилмаслиги, ўзи ва қўл остидагилар порага қараб қолмаганини қайта-қайта таъкидлади. 

Теглар:Жаҳонгир Ортиқхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар