...
МЕНЮ
ONLINE TV

3 январь куни об-ҳаво қандай бўлади?


15:07, 02.01.2019 Бу қизиқ
 7 306

Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси -10 даражагача тушиб кетади.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 3 январь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -2...0, кундузи +9...+11 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, туман тушади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида туман тушиб, ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундузи +7...+12 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +5...+10 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/с ташкил қилиб, туман тушиши кутилади.
 
Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +8...+13 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, туман тушади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -7...-2, кундузи +2...+7 даража бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, туман тушиши кутилади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси -10...-5, кундузи 0...+5 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, туман тушиши кутилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!