...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек санъати оғир жудоликка учради


01:11, 10.01.2019 Шоу-бизнес
 55 801

Ўзбекистон маданияти ва санъати оғир жудоликка учради. Таниқли созанда, доира санъати устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Убайдуллаев кеча, 9 январь куни 66 ёшида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда. Рустам Убайдуллаев 1952 йилнинг 2 сентябрь куни Тошкентда таваллуд топган эди. Санъаткор ўрта мактабни битиргач, 1967 йилдан бошлаб Ўзбекистон халқ хофизи Фахриддин Умаровнинг доирачиси сифатида иш бошлаган. Ва 40 йилдан зиёд ҳамнафас ижод қилган. Рустам Убайдуллаевни ҳаёт кўп синовларда тоблади. 1992 йилда ЙТҲ сабаб тўнғич ўғлидан айрилди. 1993 йилда рафиқаси оламдан ўтди. Кенжаси Достон Убайдуллаев эса ота касбини тутиб, халқ суйган санъаткор бўлди. Марҳумнинг жанозаси 10 январь куни аср намозидан кейин ўқилади. Таҳририятимиз аъзолари номидан Рустам Убайдуллаевнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Теглар:Рустам Убайдуллаев Достон Убайдуллаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!