...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ucell компанияси Равшан Эрматовни Wi-Fi роутер билан мукофотлади


17:19, 18.01.2016 Спорт
 2 643

Равшан Эрматов 5 йилдан буён Ucell компанияси хизматларидан фойдаланади.

Европа Клублари Ассоциацияси талқинига кўра, 2015 йилда “Йилнинг энг яхши ҳаками” Равшан Эрматов Ucell компанияси томонидан уюштирилган тадбирда иштирок этди. Бу ҳақда “Darakchi.uz” хабар берди.  Тадбирда шунингдек, компания ходимларидан ташкил топган футбол жамоаси ҳам иштирок этди.

Равшан Эрматов 5 йилдан буён Ucell компанияси хизматларидан фойдаланади. Мана шу вақт давомида таниқли ҳакам компаниянинг бир неча реклама роликларида суратга тушиб, Ucell`нинг юзига айланди. Тадбир давомида Равшан Эрматовга унинг шахсий ҳаёти, ютуқлари ва мукофотлари ҳақида қизиқарли саволлар берилди. “Ғолиблар энг яхшисига муносиб!”. Мазкур шиорга риоя қилган ҳолда,Ucell Равшан Эрматовга тезкор интернетли 4G пакети, Wi-Fi роутер ва модемни топширди.

Компания бош директори Тону Грюнберг совғани Равшан Эрматовга топширар экан, барча тадбир иштирокчиларига ғалаба қозонишда муҳим ҳисобланган мустаҳкам соғлик ва ўзларига бўлган ишончни тилади.  

Теглар:Ucell Равшан Эрматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!