...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиядаги давлат тўнтаришига 1 йил бўлмоқда. Бош вазир ҳозирги аҳвол ҳақида гапирди


18:11, 12.07.2017 Олам
 1 847

“Ҳеч бир давлат ўз сиёсатига қарши чиққанларни қабул қила олмайди. Бу ҳаммага маълум факт”, таъкидлади бош вазир.

Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим Туркияда 2016 йил 15 июлда бўлиб ўтган давлат тўнтаришига бағишланган халқаро конгрессда сўзга чиқди.
 
“Умид қиламанки, 2016 йил 15 июлдан кейин туғилганлар Фатхуллоҳ Гулен террорчилик оқими тарафдорлари томонидан амалга оширилган бу каби тўнтаришга бошқа дуч келишмайди”, дейди бош вазир Бинали Йилдирим.
 
Шунингдек, ҳукумат раҳбари фитначиларни, хусусан, террорчиларни ҳам яхши ва ёмонга ажратиб бўлмаслигини таъкидлаб, “15 июлда содир этилган ҳодиса Туркия тарихидаги динга қарши уюштирилган энг катта тўнтаришдир”, деди.
 
“Ҳеч бир давлат ўз сиёсатига қарши чиққанларни қабул қила олмайди. Бу ҳаммага маълум факт”, таъкидлади бош вазир.
 
Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим айбдорлар, албатта, ўз ишлари учун суд олдида жавоб беришларини ва уларга нисбатан жазо муқаррарлигини ҳам қайд этди.
 
Эслатиб ўтамиз, исёнда 190 дан ортиқ фуқаро ҳалок бўлган ва 1400 дан ортиқ одам жароҳатланган эди.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Туркия Давлат тўнтариши Бинали Йилдирим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!