...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда собиқ хавфсизлик ходимлари қўлга олинди


14:20, 12.09.2017 Олам
 2 347

ФЕТОга аъзоликда гумон қилинаётганларни ушлаш амалиётлари мамлакатнинг 21 вилоятида ўтказилмоқда.

Туркия ҳукумати 63 кишини ҳибсга олишга кўрсатма берди. Улар орасида Миллий разведка ташкилотининг (Milli İstihbarat Teşkilatı-MİT) 45 нафар собиқ хизматчиси ҳам бор. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар қилмоқда.
 
Хабарларга кўра, улар ФЕТОга ("Фатхуллоҳчилар террорчилик ташкилотига) аъзоликда гумон қилинмоқда.
 
Ушбу ташкилот 2016 йил 15 июлдаги ҳарбий давлат тўнтаришига уриниш ортида тургани айтилади.
 
Уларни ушлаш амалиётлари мамлакатнинг 21 вилоятида ўтказилмоқда.
 
Маълумот учун, Туркия Республикасидаги амалдаги ҳукуматга қарши ва қувғиндаги мухолиф Фатҳуллоҳ Гулен 1999 йилдан бери АҚШнинг Пенсильвания штатида яшамоқда.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Туркия ФЕТО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!