...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда сенсация кузатилмади, кутилганидек “Бавария” кейинги босқичда


09:29, 15.03.2018 Спорт
 2 205

Аслида бу ўйин тақдири биринчи ўйиндаёқ ҳал бўлишга улгурганди.

Кеча, 14 март куни Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган “Бешиктош” – “Бавария” учрашуви бўлиб ўтди.
 
Аслида бу ўйин тақдири биринчи ўйиндаёқ ҳал бўлишга улгурганди. Лекин бешта тўп фарқи билан ғалаба қозонган “Бавария” бугун ҳам мағлуби бўлгиси келмади.
 
Алканьтара ва Сандро Вагнер шунингдек, “Бешиктош” футболчисининг ўз дарвозасига киритган автоголига Вагнер Лав атиги бир гол билан жавоб қайтарди.


 
Шундай қилиб, “Бавария” “Бешиктош”ни ҳар икки ўйин натижасига кўра, 8:1 ҳисобида таслим этиб, чорак финалга йўлланмани қўлга киритди.
 
ЕЧЛ. 1/8 финал, жавоб учрашуви.
“Бешиктош” – “Бавария” 1:3.
Голлар: Алькантара (18), Генюль (46, автогол), Сандро Вагнер (84) – Вагнер Лав (59).
 
“Бешиктош”: Зенгин, Медель, Эркин, Генюль, Куарежма, Озъякуп, Арслан (Хатчинсон, 60), Уйсал, Ленс (Талиска, 60), Пектемек, Вагнер Лав (Бабел, 75).
 
“Бавария”: Ульрайх, Хуммельс (Зюле, 46), Боатенг, Алаба, Мартинес, Видаль, Алькантара (Хамес, 35), Рибери, Рафинья, Мюллер, Левандовски (Вагнер, 68).
 
Огоҳлантиришлар: Хуммельс (37), Боатенг (42), Рафинья (63), Хатчинсон (64), Озъякуп (71).
 
Дастлабки ўйин натижаси: 0:5.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бавария Бешиктош ЕЧЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!