...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда мудҳиш ЙТҲ. Қурбонлар бор


19:08, 10.02.2018 Олам
 4 208

Воқеа жойига катта гуруҳда тез ёрдам, полиция ва ўт ўчириш хизмати ходимлари етиб келган.

Бугун, 10 февраль куни Туркиянинг Қаҳрамонмарш вилоятида микроавтобус ва юк машинаси тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Haberturk’ маълумот бермоқда.

 
Ушбу йўл-траспорт ҳодисаси натижасида камида тўққиз киши ҳалок бўлди ва етти киши оғир тан жароҳати олди.



Воқеа жойига катта гуруҳда тез ёрдам, полиция ва ўт ўчириш хизмати ходимлари етиб келган. Вилоят мери Фатиҳ Меҳмет ва прокуратура раҳбари Дўған Перл ҳам ҳодисани суриштирувдан ўтказиш жараёнида бевосита иштирок этмоқда.


Қурбонлар ичида ёш болалар ҳам бўлгани айтилмоқда. Суриштирув натижасида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганларнинг шахси аниқланган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Истанбулда автобуслар тўқнашуви оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Туркия Қаҳрамонмарш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!