...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда мудҳиш портлаш юз берди. Қурбонлар бор


00:32, 14.03.2016 Олам
 4 497

Анқара ҳокимиятининг расмийлари берган маълумотларга қараганда, кучли портлаш оқибатида 27 киши ҳалок бўлган, 75 киши яраланган.

13 март куни Туркия пойтахти Анқара шаҳридаги Қизилой майдонида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда “Haber7.com” ёзмоқда.

Маълумотларга қараганда, Қизилой майдонига яқин ҳудуддаги автобус бекатига ичига бомба ортилган автобус келиб тўхтаган ва шу ернинг ўзида портлаган. Кучли портлаш Қизилой майдонидан бир неча чақирим узоқликдаги ҳудудларга ҳам сезилган. Портлаш натижасида бир қанча автобуслар ва енгил автомобилларга зарар етган.

Анқара ҳокимиятининг расмийлари берган маълумотларга қараганда, кучли портлаш оқибатида 27 киши ҳалок бўлган, 75 киши яраланган. Ҳукумат телерадиокомпанияларга Қизилой майдонидаги портлаш ҳақида ахборот тарқатишни чеклаб қўйди. Шунингдек, майдондан жонли эфир учун репортаж тайёрлаш, воқеага оид видеоларни ТВ орқали намойиш этиш вақтинча тақиқланган.

Айни дамда Қизилой майдонига олиб борувчи барча йўллар ёпилган. Анқара Ички ишлар бошқармаси барча ходимларни, ҳатто, таътилга чиққан полициячиларни ҳам ўз ишларига қайтишларини буюрган.

Эслатиб ўтамиз, 17 февраль куни ҳам Анқаранинг айнан Қизилой майдонида, ҳарбийлар ётоқхоналарига яқин ҳудудда кучли порташ юз бериб, 28 кишининг умрига зомин бўлганди. Теракт оқибатида 60 киши кучли жароҳат олган эди. 

Теглар:Туркия Анқара Қизилой Теракт Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!