...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда фоҳишаликка мажбурланган ўзбекистон ва қирғизистонликлар қутқарилди


16:07, 19.09.2018 Олам
 13 032

Бир вақтнинг ўзида 13 та рейд ўтказилган ва 10 нафар аёл қутқарилган.

Туркиянинг Анталия вилояти Манавгат шаҳарчасида фоҳишахона очиб, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларини фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган гуруҳ қўлга олинди.
 
Бир вақтнинг ўзида ўтказилган 13 та рейд давомида 3 аёл ва 6 эркак қўлга олинган. Гумонланувчилар О.Д., О.Ч., Е.О., М.О., С.Х.A. ва C.Г. суд қарори чиққач, қамоққа олинган.
 
Амалиёт давомида Озарбайжон фуқаролари Зулфия Севкизода, Гулнора Мамажонова ва меҳмонхона эгаси А.Юсуф Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларини меҳмонхонада жинсий хизмат кўрсатишга мажбурлаб келган.
 
Улар фоҳишахона ташкил қилиш ва одам савдоси билан шуғулланишда гумонланиб, ҳибсга олинган. Рейдлар давомида 10 нафар аёл қутқарилган. Улардан 7 нафари хорижий давлат фуқаролари. Чет элликлар Анталия иммиграцион бошқарув марказига ватанига қайтариб юборишлари учун топширилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия Фоҳишахона Анталия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!