...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда фавқулодда ҳолат тартиби яна 3 ойга чўзилди


11:26, 12.10.2016 Олам
 2 053

Парламент томонидан қабул қилинган қонун 19 октябрдан кучга киради. Унга асосан Туркиядаги фавқулодда ҳолат январь ойи ўрталарига қадар давом этади.

Туркияда мамлакат ҳукуматини ағдаришига бўлган уринишдан сўнг фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди.
 
Мамлакат парламенти бу тартиб яна 3 ойга чўзилишини айтди, деб хабар беради “Rosbalt.ru”.
 
Қонун 19 октябрдан кучга киради. Ушбу қонунга асосан Туркиядаги фавқулодда ҳолат январь ойи ўрталарига қадар давом этади.
 
Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни Туркияда давлат тўнтарилиши амалга оширилган эди. Бироқ бу ҳаракатлар муваффақиятли чиқмади. Оқибатда 246 нафар туркия фуқароси ҳалок бўлди, 2000та одам яраланган.
 
Туркия ҳукумати бу ҳодисада Фатхуллоҳ Гюленннинг Террористик ташкилотини айблаган. Ушбу ташкилот “Хизмат” деб номланади. 
Умида Якубова

Теглар:Туркия Давлат тўнтариши Фавқулодда ҳолат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!