...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда 15 июль – Миллий ирода зафари кунига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда


14:54, 14.07.2017 Олам
 1 705

Ўзбекистоннинг етакчи интернет-нашрлари раҳбарлари ҳам ушбу тадбирда иштирок этмоқдалар.

Аввалроқ, 2016 йилнинг 15 июль куни Туркия Республикаси бир қатор шаҳарларида мамлакат ҳарбийлари томонидан давлат тўнтаришига уриниш амалга оширилганига ва бу уринишлар муваффақиятсиз якун топганига бир йил тўлиши муносабати билан Туркияда журналистлар учун 11-17 июль кунлари медиа-тур ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
20 га яқин мамлакатдан келган 100 нафарга яқин журналистлар қаторида Ўзбекистоннинг етакчи интернет-нашрлари раҳбарлари ҳам ушбу тадбирда иштирок этмоқдалар. “Qalampir.uz” сайти раҳбари Қамариддин Шайхов Туркиядан хабар қилади.
 
Қамариддин Шайхов, “Qalampir.uz” сайти раҳбари:
 
– Ўтган йилнинг 15 июль куни Туркия Республикасининг Анқара, Истанбул, Мармара шаҳарларида амалга оширилган давлат тўнтаришига уринишлар Ўзбекистондаги кўплаб ОАВ орқали ёритилган эди.
 
Халқ – катта куч! Мамлакатнинг бугуни ва эртаси халқнинг бугунги интилишлари, қарори ва босган қадами инъикосидир. Шу нуқтаи назардан, Туркия халқи ҳам мамлакатдаги мавжуд тизимни сақлаб қолиш, демократия учун курашди, қурбонлар берди. 15 июль Туркияда Миллий ирода зафари куни сифатида тарихда қолди.
 
Анқарадаги учрашувларимиз Туркия Республикаси Бош вазири девони ҳузуридаги Матбуот ва ахборот бошқармасидан бошланди. Мазкур бошқармада, шунингдек, тўнтаришлар юз берган ҳудудлар – Анқаранинг Қизилой майдони, Истанбул шаҳар марказида ва бошқа кўплаб марказий кўчаларда, АК партиянинг марказий биносида 15 июль воқеалари акс этган суратлар ва видеороликлар ўрин олган паннолар ташкил этилган. Унда ўша мудҳиш тун ва мамлакат мустақиллиги сақлаб қолинган 16 июль тонгининг энг эътиборни тортадиган лавҳаларини кўрдик.




















 
Туркиядаги ташрифнинг энг қизиқ учрашувлари ҳали олдинда. Бунда Ўзбекистон журналистларининг иштироки алоҳида эътиборга моликдир.

Теглар:Туркия Давлат тўнтариши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!