...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия ТИВига БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо-давлатлар элчилари чақирилади


18:11, 18.02.2016 Олам
 2 425

Элчиларга “Демократик иттифоқ” (PYD) ва “Курд халқ мудофааси бирликлари” (YPG) ташкилотларининг террорчи эканлигини исботловчи далиллар тақдим этилади.

Бирлашган миллатлар ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг аъзо давлатлари элчилари Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилади ва уларга “Демократик иттифоқ” (PYD) ва “Курд халқ мудофааси бирликлари” (YPG)нинг террорчи ташкилот эканлигини исботлайдиган далиллар кўрсатилади. Бу ҳақда Туркия Бош вазири Аҳмет Довутўғлу айтиб ўтди, дея “Trend” хабар бермоқда.

Бош вазирнинг айтишича, Туркия ТИВи барча хорижий дипломатик миссияларга ҳам PYD ва YPG нинг террорчи ташкилот эканлигини исботловчи далилларни тақдим этади. Бу билан Туркия ҳукумати мазкур ташкилотларга қарши курашиш самарадорлигини оширмоқчи. Чоршанба куни, маҳаллий вақт билан 18: 30да (Тошкент вақти билан 21: 30) содир бўлган портлашда Туркия ҳукумати YPG ташкилотини айбламоқда. Портлашнинг сабаби мина жойлаштирилган автомобиль бўлди. Теракт қурбонларининг асосини ҳарбийлар ташкил этган, бундан ташқари воқеа ҳудудига яқин бўлган фуқаролар ҳам жабрланганлар.

Туркия разведкаси (МİТ) мамлакатда яна теракт амалга оширилиши мумкин дея огоҳлантирди. Турк разведкасининг маълумотларига кўра, “Демократик иттифоқ” (PYD) ва Курдистон ишчилар партияси (КИП) террористик ташкилотларининг аъзолари Туркиянинг халқаро аэропортларида теракт амалга оширишга тайёрланмоқдалар.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия 17 февраль Анқара Аҳмет Довутўғлу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!