...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия, Россия ва Эрон Суриянинг янги конституцияси бўйича маслаҳатлашди


10:30, 17.03.2018 Олам
 1 965

Уч давлат вакиллари Сурия масаласида ўз позициялари билан иштирок этди.

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Эрон, Россия ва Туркия Ташқи ишлар вазирлари Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш учун йиғилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 16 март куни Остона шаҳрида Эрон томондан Муҳаммад Жавод Зариф, Россия томондан Сергей Лавров ва Туркия томондан эса Мевлуд Човушўғлу ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилди.
 
Туркия Ташқи ишлар вазири Суриянинг Шарқий Ғута воҳасидаги инсонийлик ёрдамининг тўхтатиб қўйилаётганини ва уни ижобий ҳал этиш зарурлигини таъкидлади.


 
Ўз навбатида, Россия ва Эрон вакиллари Суриядата терроризмга қарши курашда фуқароларнинг ҳолок бўлишига йўл қўймаслик ҳақида гапирди.
 
Шунингдек, Човушўғлу Сочида келишилган Сурия миллий диологи бўйича Суриянинг янги контитуциясини ишлаб чиқишни илгари сурди.
 
Туркиялик вазир Шарқий Ғутада террорчиларга қарши самарали курашиш лозимлигини ва Ҳалабдаги каби йўқотишларни бошқа такрорлаш керак эмаслигини айтди.
 
Вазирлар ушбу учрашувлар Сочи ва Остонада аввал ўтган учрашувларни мазмунан давоми эканлигини таъкидлашди ва кейинги маслаҳатлашувлар жорий йилнинг 4 апрелида Туркияда бўлиб ўтишини маълум қилишди.
 
Айтиш мумкинки, ушбу учрашув ёпиқ тарзда муҳокама қилинган.
Икром Раҳмон

Теглар:Сурия Остона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!