...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Миллий разведка ташкилотининг 180 нафар ходими ишдан бўшатилди


18:34, 19.07.2016 Олам
 3 829

Вазифасидан озод этилган ходимлар ташкилот захираси рўйхатида турган ва асосий ишга ўтишга даъвогар бўлган.

Туркиянинг Миллий разведка ташкилоти камида 180 ходимини ишдан бўшатди
 
Маълумотларга қараганда, ишдан бўшатилган ходимлар ташкилот захираси рўйхатида турган ва асосий ишга ўтишга даъвогар бўлган.
 
Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни кечаси Туркияда ҳарбийлар давлатга қарши исён кўтарди. Давлат тўнтаришига бўлган ҳаракат мавжуд ҳукумат томонидан бостирилди. Исён пайтида 200га яқин одам ҳалок бўлди, 100 нафар исёнчи ўлдирилди ва 1400дан ортиқ киши жароҳатланди.
 
Бугунга қадар, Туркиядаги исёнга алоқадор 9332 киши қўлга олинди. Улар орасида 492 нафар Туркиянинг дин ишлари бўйича бошқармаси ходимлари, 100 нафар полициячи, 6038 ҳарбий хизматчи, 755 судья ва прокурор, 650дан ортиқ бош вазир девони ходимлари ва 650 нафар фуқаро бор.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Миллий разведка ташкилоти Туркия Давлат тўнтариши Исён 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!